Қашқадарёда 108 литр сифатсиз ёғни бозорга чиқармоқчи бўлган “тадбиркор” ушланди

3-саҳифа

image

Қашқадарёлик тадбиркор 108 литр истеъмолга яроқсиз ёғ маҳсулотларини муомалага чиқармоқчи бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Унга кўра, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Чироқчи тумани бўлими томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда “А.Қ.” оилавий корхонаси раҳбари Қ.А. ўз уйининг ёрдамчи хўжалигида қўлбола усулда тайёрланган жувоз ускуналарини ўрнатиб, ёғ маҳсулотларини ишлаб чиқараётганлиги аниқланган.

“Ушбу ёғ маҳсулотлари истеъмолчиларнинг ҳаёти ва соғлиқни сақлаш талабларига мутлақо жавоб бермаcлиги аниқланди”, дейилади хабарда.

Маълум қилинишича, тезкор тадбир давомида оилавий корхона раҳбарининг 108,8 литр ёғ, 210 кг чигит, 4 дона жувоз ускунаси ҳамда 2 дона электр двигатель ва бошқа моддий бойликлар ашёвий далил сифатида олиб қўйилган.

Хабарда айтилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-2-моддаси (чигитдан олинадиган маҳсулотни қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилган ва ҳозирда тергов ҳаракатлари бошланган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилоятининг Нарпай туманида ноқонуний равишда спиртли ичимликлар ишлаб чиқариш цехи фош қилингани ҳақида хабар берган эдик.

Машҳура Имомова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

тадбиркор сифатсиз ёғ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг