Қашқадарёда 10-синф қиз ўзини осиб қўйди
3-саҳифа
−
16 Март 2022
18785Жорий йилнинг 9 март куни Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида мактабнинг 10-синф ўқувчиси ўрик дарахтига арқон билан ўзини осиб қўйди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот котиби Ҳаёт Шамсиддинов QALAMPIR.UZ’га маълум қилди.
Қайд этилишича, воқеа 9 март куни соат тахминан 15:50 да Нишон тумани Ширинобод маҳалласидаги “Норчаев Достон” фермер хўжалигининг дала майдонида содир бўлган. 21-умумий ўрта таълим мактабининг 10-синф ўқувчиси Г.Э. (қиз бола) дала майдонидаги ўрик дарахтига ўзини арқон билан осиб, жонига қасд қилган.
Шамсиддиновга кўра, мазкур ҳолат юзасидан туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси