Қашқадарёда ҳомиладор келин ўзини осиб қўйгани айтилмоқда

Олам

image

Ижтимоий тармоқларда Касби туманида 23 ёшли аёл ўзини осиб қўйганлиги ҳақида хабар тарқалганди. Ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти прокуратураси хабар берди, бироқ прокуратура маълумотларида аёлнинг ўлим сабаблари очиқланмаган. 

“Аниқланишича, жорий йилнинг 18 декабрь куни Касби тумани тиббиёт бирлашмаси томонидан, ички ишлар бўлимига “Майманоқ” маҳалла фуқаролар йиғинида яшаган 1999 йилда туғилган аёл бўйин соҳасидан странгуляцион эгат шилинмаси кўринишидаги жароҳати билан вафот этганлиги ҳақида хабар берилган”, дейилади прокуратура хабарида.

Қайд этилишича, марҳуманинг ўлим сабабига аниқлик киритиш мақсадида тегишли экспертизалар тайинланган.

Ҳолат бўйича Касби тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракати олиб борилмоқда. Текширувнинг бориши вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.              

Ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хабарларга кўра, келинчак ўз жонига қасд қилган бўлиши мумкин. Унинг турмуш ўртоғи ҳозирда чет давлатига ишлаш учун кетгани айтилмоқда. Қўшимча қилинишича,вафот этган келинчак ҳомиладор бўлган.                                                                              


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

406

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг