Қашқадарёда ҳокимлик ходими қўшнисиникига бостириб кириб, пичоқ ўқталди (видео)
Crime
−
09 June 2023 16176 1 minute
Ижтимоий тармоқларда ҳокимлик ходими қўшнисининг уйига пичоқ билан бостириб кириб, у билан жанжаллашгани акс этган видеолар тарқалиб, кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлди. Ушбу ҳолат бўйича Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармаси маълумот берди.
Жорий йилнинг 18 апрель куни соат 16:40 ларда Шаҳрисабз шаҳри “Сариосиё” маҳалласида яшовчи С.А. ўғли С.У. билан қўшниси Ш.Ф.нинг уйига бориб, жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан бир-бирини ҳақоратлаб, ўзаро жанжаллашган.
Мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар ИИБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар судга юборилган.
Суднинг қарорига асосан, С.А.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 183-моддаси, 185-2-моддаси 2-қисми билан 5 сутка, С.У.га ушбу кодекснинг 183-моддаси, 52-моддасининг 2-қисми, 612-моддаси 1-қисми билан 10 сутка, Ш.Ф.га 183-модда билан 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳрида аёл кишининг уйига икки эркак рухсатсиз киргани ҳақида хабар берилганди. Кейинчалик эркакларга нисбатан маъмурий иш очилди.
Live
All