Қашқадарёда ҳам бир киши коронавирус юқтирган

Жамият

image

Аввалроқ, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан зарарланганлар 145 нафарга етгани ҳақида хабар берган эдик. Соғлиқни сақлаш вазирлиги вирус юқтирган сўнгги бемор ҳақида маълумот берди.

Инфекцияни юқтириб олган энг сўнгги бемор иккинчи вафот этган марҳумнинг 14 ёшли жияни эканлиги маълум қилинди. У айни пайтда Қарши шаҳрида жойлашган Қашқадарё вилояти юқумли касалликлар шифохонасида даволанмоқда. Беморнинг ҳолати ўрта оғир даражада. Бемор билан мулоқотда бўлган яқинлари ва бошқа фуқаролар саломатлиги ҳам қатъий назоратга олинган.

Маълумот учун, айни пайтда яна икки нафар қашқадарёлик бемор Тошкентдаги Вирусология илмий текшириш институти клиникасида даволанмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди.

Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor


Мақола муаллифи

Теглар

коронавирус

Баҳолаганлар

336

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг