Қашқадарё ИИБда икки бошқармага янги раҳбарлар тайинланди
Жамият
−
29 ноябр 2021 19261 1 дақиқа
Қашқадарё вилояти Ички ишлар бошқармасининг иккита бошқармасига янги бошлиқлар тайинланди. Бу ҳақда Қашқадарё вилоят ИИБ Матбуот хизмати хабар берди.
Полковник Азиз Сирожиддинович Садиров вилоят ИИБ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Азиз Садиров Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси бошлиғининг ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Шунингдек, подполковник Жасур Хақбердиевич Тошев Қашқадарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди.
Тайинловга қадар Қашқадарё вилояти ИИБ Патруль-пост хизмати ва жамоат тартибини сақлаш бошқармаси бошлиғи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Вилоят ИИБнинг ЙҲХБ ва ППХ ЖТСБга бугунгача раҳбарлик қилиб келган масъуллар қачон ишдан олингани, нега бўшатилгани ҳақида маълумот берилмаган.
Live
БарчасиСариосиёда террористик гуруҳ ушланди
08 август
Хитойдаги фестивалда 16 киши куйиб қолди
08 август