Қарзга ботган “Барса” трансферлар учун 700 млн еврони қаердан олмоқчи?
Спорт
−
01 Июнь 2022
3578Испаниянинг “Барселона” жамоаси жорий йилнинг ёзида таркибни кучайтириш учун 700 миллион еврогача сарфлаши кутилмоқда. Бу ҳақда ESPN нашри хабар берди.
Қайд этиш жоизки, ҳозирда “кўк анорранглиар” молиявий жиҳатдан ўта қийин аҳволда. Ушбу вазиятда Каталония клуби бундай катта маблағни Ла Лигадаги теле ҳуқуқларни сотиш ортидан келадиган даромад эвазига олишни режалаштирмоқда. Шунингдек, “Барса” раҳбарияти 25 фоиз акциянинг сотувидан 500 миллион еврогача фойда олишни тахмин қилмоқда.
Қолаверса, яна 200 миллион еврони “Барселона” лицензиялаш ва мерчандайсинг (реклама ва турли хил сотувлар) соҳасидаги улушлар (49,9 фоизгача) сотувидан фойда олишга умид қилмоқда. Бироқ режани амалга ошириш учун клуб Бошқарув кенгаши аъзоларининг розилигини олиши керак. Бунинг учун “Барса” раҳбарияти 16 июнь куни фавқулодда йиғилиш ўтказади. Мажлисда юқоридаги масалалар овозга қўйилади.
Эслатиб ўтамиз, ҳозирда “Барселона” Европадаги энг қарздор жамоа ҳисобланади. “Кўк анорранглилар”нинг қарзи 1,3 миллиард еврони ташкил этади.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси