Қарзга ботган “Барса” навбатдаги супер трансферни амалга оширишга яқин турибди
Спорт
−
16 Июль 2022
7157Испаниянинг “Севилья” жамоаси ҳимоячиси Жюль Кунде “Барселона”га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда “Sport” нашри хабар беради.
Манбанинг хабарига кўра, Каталония клуби раҳбарияти “Бавария” ҳужумчиси Роберт Левандовскининг трансферини якунлагач, Кундени сотиб олиш бўйича келишувга эришмоқчи.
Қайд этиш жоизки, 23 ёшли франциялик ҳимоячи “Барселона”нинг асосий мақсади ҳисобланади. Томонлар яқин кунларда трансфернинг барча тафсилотларинилари муҳокама қилиши кутилмоқда. Битим “кўк анорранглилар”га 45 млн еврога тушиши мумкин. Қолаверса, “Барса” раҳбарияти трансфер пулига қўшиб, ўз футболчиларидан бирини “Севилья”га таклиф қилади.
Шунингдек, Кунденинг хизматларига Лондоннинг “Челси” клуби ҳам қизиқиш билдираётгани хабар қилинган. Бироқ франциялик ҳимоячи “Барселона”га ўтишни истамоқда.
Маълумот учун, Кунде ўтган мавсумда Ла Лигада 32 та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол урди ва 1 та голли узатмани амалга оширди. “Тransfermarkt” портали 23 ёшли футболчини 60 миллион еврога баҳоламоқда.
Маъруф Абдумаликов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь