Қаршида ЙТҲга учраган Nexia ёниб кетди

Жамият

image

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Жорий йилнинг 20 март куни соат 13:00 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Мустақиллик кўчасида ҳайдовчи Ж.О. Nexia русумли автомобилни бошқараётиб, ушбу кўчада ўзидан олдинда, светофорнинг қизил ишорасида тўхтаб турган, ҳайдовчи А.Т. бошқарувида бўлган ISUZU русумли ичимлик суви ташувчи махсус автомобилнинг орқа томонига урилган. 

Тўқнашувдан сўнг, зарб оқибатида Nexia автомобилида ёнғин юзага келган.

Ёнғин ўт ўчирувчилар томонидан бартараф этилган.

Қайд этилишича, ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган фуқаролар йўқ.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

109

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг