Қаршида ўзини ёқиб юборган фуқаронинг аҳволи ҳақида маълумот берилди

Жамият

image

Аввалроқ, Қарши шаҳрида фуқаро ўзига бензин сепиб ёқиб юборгани ҳақида хабар бергандик. Ҳозирда ҳолат бўйича Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ҳаракатлари олиб бориляпти. Ушбу воқеа юзасидан Шамсутдинов QALAMPIR.UZ'га қўшимча маълумот берди. 

Қайд этилишича, кеча, 15 август куни соат 20:00 атрофида 43 ёшли П.Р. исмли шахс Қарши шаҳар Шайхали шаҳарчи маҳалласида жойлашган терини қайта ишлаб чиқариш хусусий корхонаси олдидаги 40 сотих ер майдонига ишлаш учун борган. 

П.Р. корхонадан анқиб турган бадбўй тери ҳидидан ғазабланиб, баланд овозда бино олдида бақириб, устидан бензин қуйиб ёқиб юборган. Шундан сўнг, атрофда бўлган фуқаролар П.Р.даги оловни ўчирган. 

Бирламчи тиббий маълумотларга кўра, П.Р.нинг танасида 10-15 фоиз куйиш жароҳатлари борлиги қайд этилган. 

Маълумот ўрнида, фуқаро П.Р. ишсиз бўлиб, аввал Наркотик сотиш жинояти билан уч марта судланган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

1213

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг