Қаршида тиббиёт коллежи ўқувчиси ўзини 4-қаватдан ташлаб, вафот этди
3-саҳифа
−
01 Декабрь 2021
24245Қаршида тиббиёт коллежи ўқувчиси қизлар ётоқхонасининг 4-қаватидан сакраб, ўзи жонига қасд қилди. Ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси расмий баёнот берди.
Аниқланишича, кеча, 30 ноябрь куни соат 19:00ларда Қарши шаҳрида жойлашган “Абу Али ибн Сино” номидаги жамоат саломатлиги техникумининг ётоқхонасида яшаган 2-босқичда ўқиган қиз (2001 й.т.) ётоқхона 4-қаватидан сакраб, ўз жонига қасд қилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Марҳуманинг ўлим сабаблари ва ишга алоқадор бўлган бошқа ҳолатларга аниқлик киритиш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган ҳамда ишга алоқадор бўлган шахслардан тушунтириш хатлари олинмоқда.
LiveБарчаси