Қаршида Nexia ва “Зил” тўқнашиши оқибатида йўловчи вафот этди

3-саҳифа

image

Қашқадарёда Nexia ва “Зил” тўқнашди. Оқибатда Nexia йўловчиси вафот этди. Бу ҳақда вилоят Ички ишлар бошқармаси хабар берди. 

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 16 июнь куни соат тахминан 05:30 да Қарши шаҳри “Боғобод” МФЙ ҳудудидаги “Шаршара” чойхонаси олдидаги чорраҳада содир бўлган. 

Ҳайдовчи А.С. бошқарувида бўлган Nexia чорраҳадан қайрилаётган вақтида қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган А.Т. бошқарувидаги “Зил -130” русумли юк автомашинаси билан йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

ЙТҲ оқибатида Nexia салонида йўловчи сифатида келаётган фуқаро Н.Ў. олган тан жароҳати туфайли шифохонада кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамасдан вафот этган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Қарши тумани ИИБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

156

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг