Қаршида “қизил”дан ўтган Damas 2 автомобилга бориб урилди (видео)

Жамият

image
0:00
0:00
download

Қашқадарё вилояти Қарши шаҳрида светофорнинг қизил чироғидан ўтган Damas 2 автомобилга бориб урилди. Бу ҳақда Ўзбекистон ИИВ ЙҲХББ хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, бугун, 9 июнь куни соат 05:00 ларда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳар Ислом Каримов ҳамда Насаф кўчалари кесишган чорраҳада ҳайдовчи Н.Т. Damas русумли автомобилда светофорнинг қизил чироғида ҳаракатланиб, яшил чироқда чорраҳага кириб келган ҳайдовчи Л.М. бошқарувидаги Nexia русумли автомобилга тўқнашган.

Шундан сўнг, у зарб оқибатида йўналишини ўзгартириб, қизил чироқда тўхтаб турган ҳайдовчи Н.Т. бошқарувидаги Lacetti русумли автомобилга урилган.

Қайд этилишича, ЙТҲ оқибатида тан жароҳати олганлар йўқ. Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

354

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг