Қаршида фуқаролар ППХ ходимлари билан жанжаллашди

Жамият

image

Ижтимоий тармоқларда Ички ишлар органлари ходимлари фуқаролар билан жанжаллашаётгани акс этган видео тарқалди. Ички ишлар вазирлиги Матбуот котиби Шоҳруҳ Ғиёсов ҳолат бўйича маълумот берди.

Билдирилишича, кеча, 16 сентябрь куни соат 23:00 ларда Қарши шаҳрида 31 ёшли Н.А. ва 26 ёшли Н.А. ҳамда 34 ёшли Х.А. маст ҳолда хизмат вазифасини бажараётган Патруль-пост хизмати ходимларига фаол қаршилик кўрсатган.

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода ППХ ходимлари резина дубинкадан фойдаланганини, якунда улар маст йигитларни олиб кетишганини кўриш мумкин.

Уларга нисбатан МЖтКнинг 183 (Майда безорилик) ва 194 (Ички ишлар органлари ходимининг қонуний талабларини бажармаслик) моддалари ҳамда Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, процессуал тартибда қамоққа олинган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

289

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг