Қаршида эркак аёлига жаҳл қилиб, уйини портлатиб юборди

3-саҳифа

image

Жорий йилнинг 6 март куни Қарши туманидаги Ширкент маҳалласида эркак аёлига аччиқ қилиб, ўз уйини портлатиб юборди. Бу ҳақда “Замон” информацион дастурида хабар қилинган.

“Жанжаллашиб қолдик. Мени урди, улоқтириб юборди, йиқилиб тушдим, яна ура бошлади, зўрға қочиб қутулдим. Кейин профилактика инспекторига хабар бердим”, дейди аёл.

“Профилактика инспектори билан келдик. Мен яшашни хоҳламайман, оиламниям, ўзимниям ўлдираман деб пўписа қилди. Бу вақтда у газ баллонни очган экан”, дейди маҳалла котиби.

Аёлнинг сўзларига кўра, турмуш қурганларига 30 йил бўлган. Оилада доимий жанжаллар бўлиб турган. Ўша кунги жанжалга ҳам ҳеч қандай арзирли сабаб бўлмаган. Инспектор аёли ва қизини ташқарига олиб чиқиб, эркакни ҳам олиб чиқмоқчи бўлиб кирган вақтида гугуртни чақиб юборади. Натижада портлаш юз бериб, уйнинг бир қисми қулаб тушади.

Портлаш оқибатида участка инспектори ва маҳалла котиби турли даражадаги жароҳат олишган. Эркак ўз сўзларида катта хато қилгани, энди жабрини чекаётгани ҳақида таъкидлаган.


Мақола муаллифи

Теглар

портлаш Қарши

Баҳолаганлар

563

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг