Қаршида “бозорком”ларга суд ҳукми ўқилди

Жамият 9255
image

Қарши шаҳрида Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича республика махсус комиссияси қарорларига беписандлик билан муносабатда бўлган уч бозор раҳбариятига чора кўрилди. Улар билан боғлиқ масалада судда кўрилди. Бу ҳақда ИИВ хабар бермоқда. 

Республика махсус комиссиясининг баёнига кўра, ҳафтада бир кун барча бозорларда санитар тозалаш ишларини амалга ошириш белгиланган бўлсад-а,  21 сентябрь куни Қарши шаҳар "Равоқ" МФЙ ҳудудида жойлашган "Нахшаб" буюм бозори раиси Ш.Р., "Севинч" савдо мажмуаси раиси Ш.Т. ҳамда "Ерқўрғон" озиқ-овқат улгуржи деҳқон бозори раиси ўринбосари Ш.К.лар санитар ишларни амалга оширмасдан, фаолият юритиб келгани аниқланган. 

Ҳудуд профилактика катта инспектори майор М.Муродов томонидан уларнинг ҳар бирига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194-моддаси 1-қисми ва 54-моддаси 2-қисми билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, чора кўриш учун Маъмурий ишлар бўйича Қарши шаҳар судига юборилган.

Мазкур ҳолат, 22 сентябрь куни суд томонидан кўриб чиқилиб, юқорида номлари қайд этилган бозор маъмурияти раҳбарларининг ҳар бирларига нисбатан базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 баравари, яъни 1 миллион 115 000 сўм миқдорида жарима жазоси тайинланган.

Qalampir.uz Tahririyati
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 245
Рейтинг: 3
t
×