Қаршида 22 ёшли йигит кўп қаватли уйдан ўзини ташлаб, жонига қасд қилди

3-саҳифа

image

Аввалроқ Қарши шаҳрида йигит ўзини кўп қаватли уйдан ташлагани ҳақида хабар берилганди. Ҳолат юзасидан Бош прокуратура матбуот котиби Ҳаёт Шамсутдинов батафсил маълумот берди.

Бугун, 21 февраль куни соат 12:10 ларда Қарши шаҳрида 22 ёшли йигит ота-онаси билан яшаб келган уйдан сабабсиз чиқиб кетган. У "Наво" маҳалласида жойлашган кўп қаватли уйнинг юқори қаватидан ўзини ташлаб юбориб, ўз жонига қасд қилган. 

Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилган.

Текшириш давомида 2019 йилда марҳум йигитнинг руҳиятида ўзгариш бўлгани сабабли клиникада даволангани шу даврда ҳам ўз жонига қасд қилишга урингани аниқланган.

Маьлумот учун, 22 ёшли марҳум "Alfraganus University" олий таълим муассасасининг талабаси бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг