Қаршида 10 кунлик чақалоғини сотаётган аёл қўлга олинди
Жамият
−
17 Июнь 2019
4545Кеча, 15 июнь куни Қашқадарё вилоятида 10 кунлик чақалоғини сотаётган аёл қўлга олинди. Бу ҳақда Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар берди.
Қашқадарё вилояти ИИБ Транспортда хавфсизликни таъминлаш бошқармаси ва Қарши шаҳар Иқтисодий жиноятларга қарши кураш Департаменти ходимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Натижада, Қарши туманида яшовчи 24 ёшли А.Н. исмли аёл таниши 28 ёшли Ф.М. билан ўзаро жиноий тил бириктириб, ўзи дунёга келтирган 10 кунлик чақалоқ ўғлини “Қарши” темир йўл вокзали олдида жойлашган автобуслар тўхташ жойида 1 000 АҚШ долларига сотаётган вақтларида ушланган.
Ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бориляпти.
LiveБарчаси