Қаршида 1,35 млрдлик флагшток ўрнатилмайдиган бўлди. Пуллар қаерга сарфланиши маълум

Жамият

image

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Қарши шаҳрида ҳокимлик томонидан 1 миллиард 350 млн сўм эвазига улкан флагшток ўрнатиш ҳаракати қайтадан жонлангани ҳақида хабарлар тарқалганди.

Қарши шаҳрида ўрнатиладиган байроқ устунини шаҳар маҳаллий бюджетининг 2021 йилнинг III-чорак якуни бўйича даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан ажратилган маблағлар ҳамда ҳомийлик ёрдами ҳисобига қуриш айтилган.

Шаҳар ҳокимлиги ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлган бу масалага муносабат билдирди. 

Қайд этилишича, 1,35 млрдга флагшток ўрнатиш масаласига вилоят ҳокими ҳам эътибор қаратган ва шаҳар ҳокими билан келишган ҳолда улкан байроқ устуни қурилмайдиган бўлган.

Эндиликда даромадлар режасининг ошириб бажарилган қисмидан қолган маблағлар ички йўллар таъмири ва коммунал соҳаларни ривожлантиришга йўналтирилади.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг апрель ойида Қаршида улкан флагшток ўрнатилиши ҳақида илк бор хабар берилганидан кўп ўтмай, ўша вақтдаги вилоят ҳокими бу режадан воз кечиб, пуллар эвазига хароба ётоқхоналарни таъмирлашга сарфланишини маълум қилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг