Қарши университетида 40 га яқин дарахт ноқонуний кесиб ташланди
Жамият
−
24 Январь 2022
4517Ижтимоий тармоқда Қарши давлат университетда кўплаб дарахтлар ноқонуний кесиб ташлангани ҳақида хабарлар тарқалди. Давлат экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси инспекторлари 13-15 январь кунлари мазкур ҳолат бўйича ўрганиш олиб борган.
Ўрганишлар давомида Қарши давлат университети томонидан Ягона давлат интерактив хизматлари портали орқали давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтларни кесиш учун уч маротаба мурожаат қилинганлиги, ўз навбатида Қашқадарё вилояти Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан мазкур мурожаатларга рад жавоби берилганлиги маълум бўлган.
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан рад жавоби берилганлигига қарамасдан жами 38 туп дарахт ноқонуний кесилган. Ҳуқуқбузарликка алоқадор шахслардан тушунтириш хатлари олинган. Мазкур қонунбузарлик ҳолати бўйича ўсимлик дунёсига етказилган зарар 267 543 000 сўм миқдорида ҳисобланган.
Ҳуқуқбузарликка оид материаллар ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига тақдим этилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 30 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Республикада кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинганди. Фармон билан давлат ўрмон фондига кирмайдиган дарахтлар ва буталар қимматбаҳо навларининг кесилишига мораторийнинг амал қилиши муддатсиз даврга узайтирилганди.
LiveБарчаси
Медведев Хитойга борди.
10:15