Қарши олинг! NAMUNA DEVELOPMENT илк йирик лойиҳаси NUR’ни тақдим этди
Бизнес
−
23 Февраль 2021
8721Бир уйда ҳаётдан завқланиб, қуёш тафтини яқиндан сезиб, нурга бурканиб яшаш учун нималар керак? Шинам меҳмонхонами? Шаҳар манзараси кафтдек кўриниб турадиган балконми? Ёмғиру қорни, қуёшнинг илк нурларини қаршилаб, уфққа қўл силташга монанд ойналарми? Болалар ўйингоҳими ёки спорт майдончаларими? Кенг автотураргоҳ ёки 24 соат қўриқлаш хизматими? Қай бири муҳим? Албатта, ҳар бирининг ўз ўрни бор. Бугун, 20 февраль куни ўз ишини тантанали тарзда бошлаган NAMUNA DEVELOPMENT компаниясининг пойтахтга нур таратишни кўзлаган NUR турар жой мажмуасида юқоридагиларнинг барчаси мавжуд.
2017 йилда қурилиш компаниялари сафига кириб келган NAMUNA DEVELOPMENT орадан 4 йилга яқин вақт ўтиб, илк лойиҳасини тақдим этмоқда. Пухта, ишончли, қулай, мустаҳкам, шинам, ҳамёнбоп NUR турар жой мажмуаси номига яраша меҳр улашади.
Биз қурамиз. Биз яратамиз. Биз бунёд этамиз!
NAMUNA DEVELOPMENT ўз олдига Ўзбекистон қурилиш соҳасида янги саҳифа очиш, иншоотлар хавфсизлиги, гўзаллиги ва қулайлиги билан одамлар орасига кириб боришни мақсад қилган. Компания сифатли ҳамда инновацион технологиялар асосида қурилган турар жой мажмуаларини тақдим этади.
NAMUNA DEVELOPMENT’нинг илк йирик лойиҳасидан жами 30 та бинодан иборат 12 та кўп қаватли уй ўрин олган. Улар 9 ва 16 қаватли қилиб қурилган.
Хўш, нега NUR?
Халқимиз дуога қўл очганда уйинг нурга, баракага тўлсин, деб дуо қилади. NUR’да яшайдиганларнинг уйи ҳар тарафдан нурга тўлиши аниқ. Боиси лойиҳага кўра, хонадонларнинг ойналари кенг ҳажмда бўлиб, улар полдан шифтгача жойлаштирилади. Бу уйда сиз нафақат шаҳар манзарасидан ва қуёш нурларидан баҳраманд бўласиз, балки ортиқча электр сарфидан нақдингизни тежайсиз.
NUR яна нимаси билан нурли?
• кенг ва замонавий хонадон;
• ҳар бир хонадонда орзудаги балконлар;
• пойтахт марказидаги қулай жойлашув;
• ўйин майдончалари, жисмоний машғулот ҳудудлари, югуриш йўлаклари, уй ҳайвонлари учун сайр қилиш ҳудудлари, автомобиллар тўхташ жойлари, қаҳвахоналар, ресторанлар ва бошқа кўплаб қулайликлар;
• уйлар атрофи темир тўсиқлар билан ўралган;
• ҳовлида спорт ва болалар ўйин майдончалари;
• ер ости автотураргоҳи;
• икки турдаги лифт (9 қаватли биноларда фақат йўловчи ва 16 қаватли биноларда йўловчи ва юк ташувчи);
• ТЖМнинг бутун майдони бўйлаб видеокузатув;
• куну тун қўриқлаш хизмати, 24/7 мутлақ хавфсизлик мавжуд.
NUR сизнинг бир умрлик ҳордиғингиз, хавфсизлигингиз, фарзандларингизнинг мунаввар келажаги, бахтли оила ҳақидаги тасаввурларингизнинг дебочаси бўлишига биз ишонамиз! Келинг, кўринг, қизиқишлари сизникига ўхшаш бўлган инсонлар билан шинам уйда яшанг.
9 ва 16 қаватли уйларнинг охирги қаватини очиқ осмон остидаги хонадонлар, десак муболаға бўлмайди. Биноларнинг сўнгги қаватида терассалар мавжуд бўлиб, энг охирги қаватдан уй харид қилганларга ТЕРАССАЛАР ҚЎШИБ БЕРИЛАДИ.
Саволлар ва уй харид қилиш бўйича мурожаат билан қуйидаги рақамларга қўнғироқ қилинг: +99878 777 00 77
Савдо офиси манзили : Лашкарбеги кўчаси, 1
Мўлжал: Ҳамид Олимжон майдони
Иш тартиби: 08:00 дан 20:00 гача, танаффус ва дам олиш кунларисиз.
Харидларингиз нурли, уйларингиз эса шинам бўлсин.
NAMUNA DEVELOPMENT – ҳаёт тарзи, шаҳарлар рамзи.
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг
Facebook’да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram’да янгиликлардан бохабар бўлинг
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь