Қарсаклар остидаги ташриф: Лукашенко Польша билан чегарага борди 

Олам

image
0:00
0:00
download

Беларусь Президенти Александр Лукашенко бугун, 26 ноябрь куни Яқин Шарқдан келган муҳожирлар жойлашган Польша билан чегарадаги “Брузги” назорат-ўтказиш пунктидаги транспорт-логистика марказига борди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.  

Давлат раҳбари у ерда муҳожирларни жойлаштириш шароитлари, овқатланиш, ёнғин хавфсизлиги таъминоти билан танишган, озиқ-овқат ҳамма учун етарли ёки йўқлигини сўраган. Муҳожирлар Лукашенкони қарсаклар билан кутиб олган.

Беларусь раҳбари Минск қочқинларни тушунишини таъкидлаб, уларнинг тақдири билан ўйин қилмасликка ваъда берган.

“Биз, беларуслар, шу жумладан мен ҳам, поляклар, латвияликлар ва бошқалар учун ёмон бўлса ҳам, ҳамма нарсани сиз хоҳлаганингиздек қиламиз”, деган Беларусь Президенти. 

Жорий йилнинг ноябрь ойида Беларусь ва Польша чегараси яқинида асосан курдлардан иборат муҳожирлар гуруҳи тузилди, уларнинг сони 2 минг кишидан ошди. Муҳожирлар Польша билан чегарани Гродно вилоятидаги “Брузги” назорат-ўтказиш пунктида бузиб ўтишга уринган, бироқ уриниш Польша хавфсизлик кучлари томонидан махсус техника ёрдамида тўхтатилган. Беларусь ҳукумати муҳожирларни жойлаштириш учун чегара пости яқинида жойлашган транспорт-логистика марказини тайёрлаган. 

Лукашенконинг Матбуот котиби Наталья Эйсмонтга кўра, Беларусда 7 мингга яқин қочқин бор. Айни пайтда, баъзи муҳожирлар Европа Иттифоқига кириш учун муваффақиятсиз уринишлардан сўнг уйларига қайтмоқда. 

Хусусан, ноябрь ойида Iraqi Airways Ироққа учта эвакуация рейсларини амалга ошириб, улар билан Беларусь ҳудуди орқали Европа Иттифоқига киришга уринган муҳожир фуқароларни уйларига қайтарди. Шунингдек, мигрантлар якка тартибда уйларига қайтмоқда. Шу билан бирга, савдо-логистика марказидаги қочқинлар Европа Иттифоқи мамлакатларига гуманитар коридорни кутиб, ўз ватанларига қайтиш истагини билдирмаган. 

Маълумот ўрнида, Литва, Латвия ва Польша сўнгги пайтларда Беларусь билан чегарада Яқин Шарқ ва Африкадан ҳибсга олинган ноқонуний муҳожирлар сонининг кўпайиши ҳақида хабар берди, Минск миграция инқирозини яратишда айбланди. Минск буни тан олмади.


Мақола муаллифи

Теглар

Беларусь Лукашенко

Баҳолаганлар

148

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг