Қария Байден иккинчи маротаба АҚШ Президентлигига сайланмоқчи 

Олам 5238
image
-

Оқ уй матбуот котиби Карин Жан-Пьер АҚШ Президенти Жо Байденнинг 2024 йилда бўлиб ўтадиган навбатдаги президентлик сайловларида гарчи жамоатчиликнинг 75 фоизи уни хоҳламаса-да, қайта сайланиш ниятида эканини тасдиқлади.

“Биз сайловлар ҳақида ташвишланмаймиз. Президент номзод кўрсатиш ниятида эканлигини аниқ айтди, аммо бу ҳақда ўйлашга ҳали жуда эрта”, дейди Жан-Пьер. 

Матбуот котибига кўра, унинг ўзи Байденни номзод сифатида кўришни афзал кўради. Шунингдек, у 2024 йилги сайловларда демократларнинг атиги 25 фоизи Байденни партиядан номзод сифатида кўрсатиш ниятида эканини айтган.

Маълум қилинишича, “Morning Consult” компанияси ўтказган сўров натижаларига кўра, 50 штатдан 44 тасида сайловчилар амалдаги Президентнинг ишини қўллаб-қувватламайдилар. 2022 йилнинг биринчи чорагида 40 штат Байденнинг ички сиёсатини маъқулламаган.

Маълумот ўрнида, Жозеф Байден 2020 йилнинг декабрь ойида АҚШ Президенти этиб сайланган. У ҳозирда 79 ёшда.

Диёра Абдураҳмoнова
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 162
Рейтинг: 3
t
×