“Қариб қуйилмаганлар”. 2021 йилда ёши 50 дан ошган қанча одам оила қурган?

Жамият

image

Ўтган йилда 93 255 нафар қизлар 20 ёшгача оила қурган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.

Статқўмга кўра, ўтган йилда ёш тоифасида никоҳ қурганлар сони қуйидагича:

20 ёшгача:

  • Аёллар – 93 255 нафар;
  • Эркаклар – 3 246 нафар. 

20-30 ёшгача:

  • Аёллар – 186 742 нафар;
  • Эркаклар – 257 993 нафар. 

31-40 ёшгача:

  • Аёллар – 20 153 нафар;
  • Эркаклар – 30 700 нафар.

41-50 ёшгача:

  • Аёллар – 3 693 нафар;
  • Эркаклар – 8 004 нафар.

51 ёш ва ундан катталар:

  • Аёллар – 1 247 нафар;
  • Эркаклар – 5 147 нафар.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йилда Ўзбекистонда 305 082 та никоҳ ҳолатлари қайд этилган. Никоҳдан ажралиш ҳолатлари эса 39 227 тани ташкил қилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

282

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг