Москвада ўзбекистонлик аёл қарамоғидаги қарияни калтаклади (видео)

Олам

Россия пойтахти Москвада касалга қаровчи бўлиб ишлаб келаётган ўзбекистонлик 42 ёшли Гулноза Раҳматова қўлга олинди. У ўзи қараётган 90 ёшли аёлга қасддан жисмоний зарар етказишда гумонланяпти. Бу ҳақда Россия ИИВнинг Москва бошқармаси хабар берди.

Полицияга аёлнинг 50 ёшли набираси мурожаат қилиб, қаровчи бувисини ураётган бўлиши мумкинлигини айтган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари текширув ўтказиб, шубҳани исботловчи далил топишган. Маълум бўлишича, ўзбекистонлик қаровчи ўз қарамоғидаги аёлни мунтазам равишда уриб келган.

Шундай ҳолатлардан бири видеога тушиб қолган. Кадрларда аёл ётган пенсионерни ураётгани ва силтаётгани кўринади. Шунингдек, қаровчи қарияни ҳақорат қилиб, унга ўшқирган.

Аниқлик киритилишича, ўзбекистонлик аёл олти йилдирки 90 ёшли пенсионерга қарайди ва у билан бирга яшайди. У ўзининг тажовузкорлигини аёл ухлашни хоҳламагани билан изоҳлаган.

“Икки кун ухламади, мен ҳам дам олишни хоҳлагандим. Унга айтдим: “ухланг, мен ҳам бироз дам оламан”, дея ҳодисани айтиб берган Раҳматова.

Ҳуқуқ тартибот идоралари ходимлари аёлга нисбатан жиноят иши очган.


Мақола муаллифи

Теглар

ўзбекистонлик

Баҳолаганлар

626

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг