Қани энди вақт тезроқ ўтса ва аёллар ичидан ҳам вилоят ҳокимлари топилса – Президент

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг ҳафта давомидаги фаолияти акс этган “Махсус ракурс” кўрсатувининг навбатдаги сонида Президентнинг Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан бўлиб ўтган байрам тадбиридаги иштирокидан лавҳалар тақдим этилди. Унда Шавкат Мирзиёев бошқарув соҳасидаги аёллар мавзусига тўхталган.

“Ўзларининг фидойилиги, ватанпарварлиги ва ислоҳотларга бўлган ишончи билан бунинг учун белларини маҳкам боғлаб, аёлларимиз 6 та туманда ҳокимлик қиляпти. Мен Наманганда айтдим: қани энди вақт тезроқ ўтса, буларнинг ичидан ҳам вилоят ҳокими топилса, мен жуда миннатдор бўлардим”, дейди Президент.

Маълум қилинишича, бошқарув тизимида аёлларнинг улуши 33 фоизга етган. Шунингдек, 1,5 мингга яқин аёл раҳбарлик лавозимида ишламоқда. Уларнинг 6 нафари мамлакатнинг турли туман ва шаҳарларига ҳокимлик қиляпти.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

112

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг