Қандай маҳсулотлар қаришни тезлаштиради?
Саломатлик
−
23 Сентябрь
10017Шакар, транс ёғлар, қаҳва, кофеинли ва спиртли ичимликлар, ўта шўр маҳсулотлар, қовурилган картошка ҳамда қайта ишланган гўшт каби маҳсулотлар инсон саломатлигига таъсир қилиб, организмнинг қариш жараёнларини тезлаштиради. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълум қилди.
Шунингдек, бу рўйхатга устки қобиғи оч жигарранг бўлгунча қовурилган ёки печда пиширилган барча таомларни қўшиш мумкин.
Шакар ва барча шакарли маҳсулотлар. Десерт ва бошқа шакар қўшилган маҳсулот организм гликация жараёнини ишга туширади ва AGE ҳамда RAGE молекулаларини тўплай бошлайди.
Улар йиғилган жойда яллиғланиш жараёни доимий равишда сақланиб, органларнинг нормал ишлаши бузилади. Глюкоза оқсиллар ва липидлар билан боғланади, бу эса терининг эластиклигига бевосита боғлиқ бўлган коллагенга ҳалокатли таъсир кўрсатиб, эрта ажин тушишига олиб келади.
Транс ёғларнинг асосий манбалари – фаст-фуд ва маргарин ҳисобланади. Бу маҳсулотлар ҳам қариш жараёнини тезлаштиради, чунки улар қон томирларини торайтириб, унинг оқишини тезлаштиради. Оқибатда юрак-қон томир касалликлари ривожланиши хавфи ортади.
Қаҳва ва кофеинли ичимликлар (энергетиклар) Кофеиннинг кўп миқдори тана ҳужайраларининг сувсизланишига, бу эса моддалар алмашинувининг бузилишига олиб келади. Терининг эрта қаришини олдини олиш учун ҳар қаҳва ичгандан кейин бир стакан сув ичиш муҳимлиги айтилган. Энергетик ичимликлардан эса бутунлай воз кечиш кераклиги таъкидланган.
Спиртли ичимликларни мунтазам ичиш жигарга жиддий таъсир қилади. Алкоголь маҳсулотлари жигарда токсинларни тўпланишига, бу эса организмда яллиғланиш жараёнлари бошланиши ва турли касалликларни олиб келади.
Ўта шўр маҳсулотлар (пишлоқ, пицца (пеперони), чипс, крекерлар) Туз танадаги сувни ушлаб қолади ва бу ҳужайраларнинг қисқаришига олиб келади. Оқибатда танада сувсизланиш юзага келади. Бу эса қариш жараёнини тезлаштиради.
Қайта ишланган гўшт (колбаса, сосиска ва бекон) маҳсулотларида ортиқча туз ва консервантлар мавжуд бўлиб, бу маҳсулот танада сувсизланишга олиб келади ва яллиғланишга олиб келади.
Билдирилишича, одатда узоқ ва соғлом умр кўришни тарғиб қилувчи мутахассислар тез қовурилган ёки буғда пиширилган таомларни истеъмол қилишни тавсия қилади.
Шоҳжаҳон Мажидов
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь