Қандай қилиб HUAWEI nova сизнинг турмушингизга зеб беради?

Бизнес

image

HUAWEI nova смартфонларининг ҳар битта авлоди илғор техгологиялар асосида яратилиб, замонавий дизайн, қудратли камера, аъло даражали функциялар ва интеллектуал мулоқотда ўз аксини топувчи инновациялар ғоясини ифода этади. Янги HUAWEI nova 10 серияси ҳам мазкур ғояни давом эттирган ҳолда HUAWEI nova 10 Pro, HUAWEI nova 10 ва HUAWEI nova 10 SE моделларини қамраб олувчи 10-авлод қурилмаларининг силсиласини бошлаб берди.

Қуйида HUAWEI nova 10 сериясидаги қурилмаларнинг техник хусусиятлари ва функциялари ҳақида маълумот келтирилади.

Замонавий инфлюенсерлар учун башанг дизайн

HUAWEI nova 10 серияси Милтилловчи кулранг, Порлоқ қора, Ялпизсимон яшил ва Лаванда рангларида тақдим этилган бўлиб, уларнинг фазовий шуъласи қандай услублигидан катъи назар, сизнинг қиёфангизни бошқалардан яққол ажратиб туради. Ҳашамат ва нозиклик тароватини ҳосил қилиш учун бир хил тусли ва нейтрал кийимлар билан Милтилловчи кулранг ва Порлоқ қора рангидаги nova 10 Pro моделини уйғунлаштириш тавсия этилади. Ялпизсимон яшил рангидаги nova 10 SE навқиронлик ва ҳаётий қувватни аъло даражада таъкидлай олади, майин Лаванда рангли nova 10 эса сокинлик ва табиат билан қоришиш ҳиссиётини яратади. Бу ҳар иккала модель ранг-баранг либос ёки гулдор нақшли аксессуарларни хуш кўрадиган замонавий инфлюенсерларга мос тушиб, уларнинг қиёфасига бир маромда зеб бағишлай олади.

Ҳаваскорлар ва профессионал фотографлар учун камералар

HUAWEI nova 10 сериясидаги камералар ҳар қандай даражадаги фотографларнинг талабларига жавоб бера олади.

HUAWEI nova 10 ва nova 10 Pro қурилмалари Ultra Vision 50 MP RYYB ва автоматик фокуслаш функциясига эга 8 МП аниқликдаги ультракенг бурчакли макромодулдан иборат асосий Ultra Vision камераси билан жиҳозланган бўлиб, бу айниқса, эндигина фотография оламига кириб келаётган сураткашлар учун айни муддаодир. Янги фотографларга битта қурилманинг ўзида ҳар хил тасвирга олиш усулларини синаб кўриш имкониятини тақдим этиш учун асосий динамик камера ёрдамида смартфон ҳар қандай саҳналарни, дейлик, баланд тоғлар тизмасидан гул баргидаги шудринг қатрасигача бўлган манзараларни муҳрлай олади.

Ҳар кунлик контентни яратишга хизмат қиладиган воситалар.

HUAWEI nova 10 SE моделининг асосий камера модули тасвирларни қайта ишловчи RAW тизими билан жиҳозланган бўлиб, у юқори аниқликдаги High-Res 108 мегапикселли  асосий модуль ва 2 МП аниқликка эга макромодулдан ташкил топган. 9 та пикселни 1 та пикселга бирлаштириш технологияси кенгайтирилган ёритиш диапазони туфайли ажойиб детализация даражасини таъминлайди. f/1.9 форматдаги кенг диафрагма эса кўпроқ ёруғликни ўтказиш ва орқа фонни табиий хиралаштириш учун ўткирлик чуқурлигини яхшилаш имконини бериб, тасвирга олиш объектига бутун эътиборни жалб этади. RAW форматдаги кадрларни бирлаштириш алгоритми турфа хил тасвирга олиш сценарийларида юқори самарадорликни таъминлайди. nova 10 SE смартфони ҳам ичкарида, ҳам ташқарида, қоронғилик ёки хира ёритиш шароитида ҳам ажойиб суратларни тушира олади.

108 мегапикселли асосий камера ёруғликка ниҳоятда сезгир бўлиб, ёрқин муҳитда бағоят тиниқ суратларни яратади. Камеранинг асосий модулига созланган High-Res юқори аниқлик режимида фойдаланувчилар соч, тери жилоси ва юзнинг бошқа қирралари  максимал даражада аниқ акс этиши учун 108 мегапиксельгача бўлган суратларни олишлари мумкин.

Геймерлар ва кўнгилочар машғулот ишқибозлари учун функциялар тўплами.

Мобил ўйинлар ривожланган бир даврда, фойдаланувчилар ўйин функцияларинг кенг тўпламига эга смартфонларни афзал кўришади. HUAWEI nova 10 ва nova 10 Pro смартфонлари ўйин сифатини оширувчи янги Touch Turbo 2.0 технологияси билан кучайтирилган. Фойдаланувчилар керакли амални ишга тушириш учун шунчаки қурилмани силкитишлари кифоя. Бу хусусият MOBA, action ва пойга жанридаги ўйинларни хуш кўрувчилар учун асқотади. Смартфоннинг холатини ўзгартирган ҳолда, ўйинчилар ҳеч қандай қийинчиликсиз нишонга олиши, отиши, аслаҳа-анжомларни алмаштириши, қуролни қайта ўқлаши ва олдинга юришлари мумкин.

HUAWEI nova 10 va nova 10 Pro жуфт карнайда стереотизмни ҳам қўллаб-қувватлайди. Кўплаб товуш созламалари ва 3D-оҳангни ўз ичига олган Histen технологияси фойдаланувчиларга янада ҳаққоний ҳиссиётни бахш этиб, ўйин, мусиқа ёки фильмга шўнғиш имконини беради. Бундан ташқари, nova 10 сериясидаги смартфонларда HUAWEI SuperCharge тезкор қувватлаш функцияси ҳам мавжуд бўлиб, у қурилмани саноқли дақиқаларда зарядлай олади. Энди батареянинг иш вақти хақида ўйланавериб, безовта бўлишга ҳожат йўқ. Навбатдаги ўйинни юклаб олиши ёки қувватланиши учун шунчаки ўз nova 10 Pro телефонингизни 20 дақиқага суриб қўйинг. Танаффусдан кейин севимли сериалингизни томоша қилиш ёки мароқли ўйинни ўйнашга қайтишингиз мумкин.

HUAWEI nova 10 сериясидаги смартфонлар хақида батафсил.

Реклама ҳуқуқи асосида


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

32

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг