Қандай бемаънилик?! – Путин Собиқ Иттифоқ уруш бошлагани ҳақидаги айбловларга жавоб берди
Олам
−
08 Май 2020
20347Собиқ Иттифоқни Иккинчи Жаҳон урушига тайёргарлик кўриш ва бошлашга айблаш бемаъниликдир. Россия урушни бошлаш учун айбдорлик ҳиссини туймайди. Бу ҳақда Россия Президенти Владимир Путин маълум қилди.
“Қирқ биринчи йилнинг 22 июнида кимга ким ҳужум қилди?! Биз Германияга ҳужум қилдикми ёки Германия бизга ҳужум қилдими? Қандай бемаънилик?!“, дейди Путин.
Президент, шунингдек, Россия Иккинчи Жаҳон урушида айбдорлик ҳисси туймаслигини ва тарихни қайта ёзишга уриниш учун баҳона йўқлигини таъкидлади.
Россия ҳукумати бир неча Европа мамлакатларининг тарихни, хусусан, Иккинчи Жаҳон уруши воқеаларини қайта ёзишни исташини бир неча бор таъкидлаган. Январь ойида Польша Сейм резолюцияни қабул қилди. Унда Совет Иттифоқининг Иккинчи Жаҳон уруши бошланганлиги учун жавобгарлигини Германиянинг жавобгарлигига тенглаштирди.
Давлат Думаси ушбу қарорни “коллектив аҳмоқлик“ деб атади ва Президент Владимир Путин Россия тарихни бузиш учун ҳар қандай уринишларни фош этишини ва ҳеч кимни номини мамлакатнинг қаҳрамонлик йилларини ўчиришига йўл қўймаслигини таъкидлади.