Қанча одам Тошкентга доимий яшашга кўчиб келгани очиқланди
Жамият
−
11 Август 2022 11073 1 дақиқа
2022 йил январь-июнь ойларида 25 290 киши Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларидан Тошкент шаҳрига доимий яшаш учун кўчиб келган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 4 170 кишига камайган.
Тошкент шаҳрига кўчиб келганларнинг:
• Эркаклар – 12 086 киши;
• Аёллар – 13 204 киши.
Эслатиб ўтамиз, 2022 йил январь-июнь ойларида Тошкент шаҳридан республиканинг бошқа ҳудудига доимий яшаш мақсадида кўчиб кетганлар сони 4813 кишини ташкил этган. Бунда одамлар энг кўп Қашқадарё ва Тошкент вилоятларига кўчиб кетган.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь