Қамоққа олиш ёки уй қамоғи эҳтиёт чорасини қўллашда ҳимоячининг иштироки шарт – Президент фармони

Жамият

image

Ўзбекистонда судга қадар иш юритиш даврида шахс ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида қатор чоралар белгиланмоқда. 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев суд-тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтиришга қаратилган фармонни имзолади.

Фармон билан ўта оғир жиноят содир этганликда айбланаётган шахсларга оид жиноят иши бўйича, шунингдек қамоққа олиш ёки уй қамоғи тарзидаги эҳтиёт чорасини қўллаш ҳолатларида ҳимоячининг иштирок этиши шартлиги белгиланди.

Шунингдек, судга қадар иш юритиш даврида шахс ҳуқуқлари бузилишининг олдини олиш мақсадида:

•    агар ушланган айбланувчининг яқин қариндошларини процесс иштирокчиси сифатида жалб қилиш учун асослар мавжуд бўлмаса, уларни ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга чақириш ва сўроқ қилиш;

•    шахсни жиноят ишида айбланувчи сифатида жалб қилиш учун реал асослар мавжуд бўлган ҳолларда уни гувоҳ тариқасида сўроқ қилиш, шунингдек, процессуал ҳуқуқларини тушунтирмасдан туриб, ундан бирон-бир ёзма ёки оғзаки кўрсатувлар олиш тақиқланмоқда.

Маълумки, айбланувчининг қонун ва халқаро ҳужжатларда акс этган энг асосий ҳуқуқларидан бири – бу кўрсатувлар беришдан бош тортиш ва кўрсатувларидан жиноят ишига доир далиллар сифатида унинг ўзига қарши фойдаланилиши мумкинлиги ҳақида хабардор бўлиш ҳуқуқидир. Фармон билан ушбу ҳуқуқни амалиётда тўлиқ рўёбга чиқариш имконияти яратилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

76

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг