“Қамчиқ” довони ёпилди
Жамият
−
04 Январь 2023
7866Қор кўчкиси хавфи юзага келганлиги сабабли “Қамчиқ” довони вақтинча ёпилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар берди.
Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра қор кўчкиси хавфи эълон қилинган. Шу сабабли бугун, 4 январь куни соат 00:00 дан А-373 Халқаро автомобиль йўлининг “Қамчиқ” довони автомобиллар ҳаракати учун вақтинча ёпилди.
“Айни дақиқаларда ФВВ раҳбарлигида тегишли ташкилотларнинг мутахассислари томонидан вазият оқибатларини бартараф этиш борасида кенг кўламли зарурий ишлар амалга оширилмоқда”, дейилади ФВВ хабарида.
“Қамчиқ" довонини қайта очилиши бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь