Қамчиқ довони автомобиль ҳаракати учун қайта очилди

Жамият 1230
image

Аввалроқ 5 март куни соат 00:01 дан Қамчиқ довонида транспорт воситалари ҳаракати вақтинча тўхтатилгани ҳақида хабар берилганди. Бугун, 5 март куни 9:30 да довон автомобиль ҳаракати учун қайта очилди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Маълумот учун, Қамчиқ довонида автомобиллар ҳаракати тинимсиз қор ёғиши оқибатида қор кўчкиси хавфи юзага келгани боис вақтинча ёпилган эди.  

Фақулодда вазиятлар вазирлиги бошчилигида тегишли ташкилотларнинг ходимлари томонидан олиб борилган зурурий профилактик тадбирлар натижасида соат 9:30 да довон автомобиль ҳаракати учун қайта очилган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 30
Рейтинг: 3.1
t
×