Қамчиқда юк машинаси ағдарилди. Икки киши жароҳатланди

Crime

image

Қамчиқ довонида кўмир ортилган юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ФВВ Матбуот хизмати хабар берди.

Ҳодиса кеча, 3 декабрь куни соат 20:28 да Қамчиқ довонидан ўтган Тошкент-Ўш халқаро автомобиль йўлининг 197-километрида содир бўлган. Тошкент-Водий йўналишда ҳаракатланиб кетаётган кўмир ортилган MAN русумли юк машина ҳайдовчиси кутилмаганда бошқарувни йўқотиб, ағдарилган.

Воқеа жойига ФВВнинг “Қамчиқ” Махсус қидирув, ёнғин-қутқарув бошқармаси ходимлари тезкорлик билан етиб бориб автохалокатга учраб, турли даражада тан жароҳати олган ҳайдовчи ва унинг шеригига (иккинчи ҳайдовчи) ўз вақтида биринчи ёрдам кўрсатган.

Малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун жабрланганлар Ангрен марказий шифохонасига юборилган.


Tags

Rate Count

101

Rating

3.1

Rate this article

Share with your friends