Қамчиқда қор: ИИВ ҳайдовчиларни огоҳлантирди
Жамият
−
01 апрел 2021 17821 1 дақиқа
Қамчиқ довонидан ўтган А-373 автомобиль йўлида қор ёғиб, музламалар юзага келиши кузатилмоқда. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ хабар берди.
“Барча ҳайдовчилардан оралиқ масофани сақлаб, об-ҳаво шароитини инобатга олган ҳолда ҳаракатланишларини сўраймиз”, дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ҳудудига Қозоғистон орқали ғарбий Сибирнинг жанубий ҳудудлари устида шаклланган совуқ ҳаво массалари кириб келиши маълум қилинганди.
Live
БарчасиҚобулда мактаб портлатилди
17 август