Қамчиқда автокран 4 та автомобилга бориб урилди

Жамият 11187
image
-

Қамчиқ довонида автокран ва 4 та автомобиль иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ҳодиса “Тошкент-Ўш” халқаро автомобиль йўлининг 249-километрида содир бўлган. Фарғона водийси томон йўл олган автокран ҳайдовчиси тўсатдан бошқарувни йўқотган. Оқибатда у олдинда кетаётган Gentra, сўнгра қарама-қарши йўлга чиқиб кетиб, яна учта автомобилга урилган. 

Автоҳалокат кўлами катта бўлишига қарамай, аварияда қурбонлар бўлмаган. Автокран ҳайдовчиси оёғидан  жароҳат олган, уни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги қутқарувчилари махсус қуқарув воситалари ёрдамида салондан  чиқариб  олган.

Шунингдек, автомобиллардан бирининг ҳайдовчиси енгил тан жароҳати олган.

Умиджон Нозимжонов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 449
Рейтинг: 3
t
×