“Қамчиқ”да ҳарбий шаҳарча фойдаланишга топширилди

Жамият 960
image

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Тоифаланган объектларни қўриқлаш қўшинлари қўмондонлиги тасарруфидаги “Қамчиқ” довонида жойлашган ҳарбий қисм ҳарбий хизматчилари учун ҳарбий шаҳарча қурилиб, фойдаланишга топширилди.

“Қамчиқ” довонида жойлашган ушбу бўлинма денгиз сатҳидан 1минг 350 метр баландликда жойлашган бўлиб, иқлим шароитига кўра Мудофаа вазирлигининг бошқа ҳарбий қисмларидан фарқ қилади.

Бу ерда ҳарбий хизматни олиб боришнинг ўзига хос хусусиятларини инобатга олиб, шахсий таркибнинг ижтимоий ҳимоясини таъминлаш, улар учун хизматни ўташнинг хавфсиз шарт-шароитларини яратиш мақсадида, мудофаа вазири бошчилигида, вазирлик марказий аппаратининг манфаатдор бўлинмалари билан ҳамкорликда қиймати 24 миллиард сўмдан ортиқ бўлган қурилиш ишлари олиб борилди ва мутлақо янги кўринишдаги ҳарбий шаҳарча қад ростлади. Штаб биноси, Маданият ва маърифат маркази, Ёшлар иттифоқи хонаси, кутубхона, қоровулхона, капитал таъмирланган ва янги қурилган автотураргоҳ, ошхона, шартнома бўйича ҳарбий хизматчилар учун қурилган ётоқхона бинолари замон талабларига тўлиқ жавоб беради.

Акбаржон Абдураимов
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 26
Рейтинг: 3.0
Будьте в курсе событий!
×
×