Қалбаки биологик фаол қўшимчалар ишлаб чиқарилаётган цех фош қилинди

Бизнес

Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти Avicenna's Lab компанияси билан Сурхондарё вилоятида “Androgard” маҳсулотларининг қалбаки нусхасини ишлаб чиқариш йўлга қўйилган цехни аниқлади.

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Термиз шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро С.М. ўзининг яшаш хонадонида яширин цех ташкил этиб, харидор Ж.га 86 дона (кейинчалик 14 донасини етказиб бериш шарти билан) “Al Hadaya” (150 минг сўмдан) ва 100 дона “Androgard” (250 минг сўмдан) номли маҳсулотларнинг нусхаларини фирибгарлик йўли билан 40 млн сўмга сотган вақтида ушланди.

Унинг “Каттабоғ” МФЙ ҳудудидаги хонадони кўздан кечирилганда, ушбу хонадондан 152 турдаги ҳар хил ёғ маҳсулотлари, бўш идишлар, ҳар хил ёрлиқларни (этикетка) ишлаб чиқаришда фойдаланилган ноутбук ва рангли принтер ашёвий далил сифатида олинди.

Мазкур ҳолат юзасидан 168-моддаси (фирибгарлик), 186-моддаси (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ўтказиш мақсадини кўзлаб ишлаб чиқариш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Биз фирибгар жазоланишига ишонамиз. Бундай товламачилар истеъмолчиларнинг биологик фаол қўшимчаларга бўлган ишончини йўқ қилади. Эътиборли бўлинг, сертификати йўқ маҳсулотларни сотиб олманг.

Avicenna's Lab Ўзбекистон аҳолиси саломатлиги ҳақида қайғуради. Компания ишлаб чиқарилаётган маҳсулот сифатига жиддий эътибор беради ҳамда сертификатланмаган ва таркиби ишончсиз сохта маҳсулотлар билан курашади.

Агарда сиз Androgard, Byuti Vit, Lactovita маҳсулотларининг сохта нусхаларига дуч келсангиз, зудлик билан +998 71 207 45 95 телефон рақамига қўнғироқ қилинг. Avicenna's Lab маҳсулотларини фақатгина call-марказ орқали компания мутахассисидан харид қилишингиз мумкин.

Сиз юқоридаги каби ҳолатларда алданиб қолмаслигингиз учун Avicenna's Lab компанияси ўз расмий контактларини тақдим етади:

Androgard маҳсулоти:

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Instagram'да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Byuti Vit маҳсулоти:

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Instagram'да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

Lactovita маҳсулоти:

Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг

Instagram'да янгиликлардан бохабар бўлинг 

Telegram каналимизга аъзо бўлинг

 

Реклама ҳуқуқи асосида

 

 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

45

Рейтинг

3.2

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг