“Қадрдон Тойиб”: Макрон Эрдўғанга ярашишни таклиф қилди

Олам 11174
image

Франция Президенти Эммануэль Макрон Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўғанга Париж ва Анқара ўртасидаги муносабатларни яхшилаш таклифи билан мактуб жўнатди. Эрдўған Макроннинг ушбу мактубига ижобий муносабат билдирган. Бу ҳақда Туркия Ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушоғлу маълум қилди.

“Икки кун аввал биз Макрондан ижобий мактуб олдик. Унда Макрон муносабатларни ривожлантириш, Президентимиз билан учрашиш истагини билдирган. У ҳаттоки ўз қўли билан туркчада “Қадрдон Тойиб” деб ёзган”, деган Чавушоғлу.

Унга кўра, Туркия етакчиси Франция Президентининг хатини ижобий қаршилаган.

“Президентимиз мамнуният билан учрашишини айтди. Гап, аввало, видеоанжуман ва телефон суҳбатлари ҳақида бормоқда”, деб қўшимча қилган Туркия ТИВ раҳбари.

Франция-Туркия муносабатлари Париж четидаги Конфлан-Сент-Онорин коммунасида ўқувчиларига пайғамбар Муҳаммад (с.а.в.) карикатурасин кўрсатган тарих ўқитувчиси Самюэль Пати чечен йигит томонидан ўлдирилганидан кейин ҳамда Макрон мамлакат пайғамбар карикатурасини чоп этишдан воз кечмаслигини айтиши ортидан ёмонлашганди. Бу баёнот қатор араб давлатларида ҳам француз товарларини бойкот қилинишига олиб келганди.

Муносабатлар ёмонлашгач, Эрдўған ҳам фуқароларини француз товарларини сотиб олмасликка чақирди. Кейинроқ эса Туркия етакчиси Макрон “ўз психикасини даволаши кераклигини” айтди. Шундан кейин Париж Анқарадан ўз элчисини чақиртириб олди.

Суннатилла Абдуллаев
Мақолага баҳо беринг
Баҳолаганлар: 683
Рейтинг: 2.9
t
×