Қадрдон дўстим эди, лекин у билан келишиш қийин бўлган — Назарбоев Каримовни хотирлади 

Олам

image

Қозоғистоннинг Биринчи Президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоев Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримовни “қадрдон дўсти” сифатида эслаб, у билан ҳамкорликда олиб борган фаолияти ҳақида гапирди. Бу ҳақда “Штрихи к портрету. Лидер” фильмида сўз боради. 

“Гапиришга ноқулай. У энди ёруғ дунёда йўқ. Менинг қадрдон дўстим — Ислом Каримов. Унинг ҳар доим ўз қараши бор эди. Бироқ, у билан келишиш жуда қийин бўлган”, дейди Назарбоев.

Шунингдек, Элбоши Каримовнинг Қозоғистонга эсда қоларли ташрифи ҳақида сўзлаб берди. 

“Лекин шундай ҳолатлар ҳам бўлганки, у бир сафар менга қўнғироқ қилиб, “Олдингга бормоқчиман”, деди. Мен эса унга жавобан, кун тартибини тайёрлаш керак, нима ҳақида гаплашамиз, тайёргарлик кўриш керак, дедим. “Ҳеч қандай кун тартиби йўқ, шунчаки, сен билан кўришишим керак, бўлди”, деди. 

У билан учрашдим. Умуман, қалби жуда юмшоқ ва яхши инсон эди, бироқ шундай феълли. У келди, кечқурун ўтирдик, кундузи суҳбатлашдик, масалаларни муҳокама қилдик. Ўшанда жуда қизиқарли ҳолатлар бўлганди”, дея Каримов билан учрашувлардан бирини хотиралайди Назарбоев.

Эслатиб ўтамиз, Қозоғистоннинг Биринчи Президенти — Элбоши Нурсултон Назарбоев бугун, 6 июль куни 81 ёшни қаршилади. Аввалроқ Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Элбошини туғилган куни билан табриклади. Ўзбекистоннинг Биринчи Президенти Ислом Каримов Каримов тирик бўлганида 83 ёшда бўларди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

2650

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг