Қабул-2022: Абитуриентларга 5 та йўналиш танлашда қўшимча имконият берилди

Жамият

image

2022/2023 ўқув йили учун ҳам абитуриентларга 5 тагача таълим йўналишини танлаш имконияти берилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Президентининг “Давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш жараёнларини ташкил этиш тўғрисида”ги қарорида белгиланди.

Қарорга кўра абитуриентларга:

•    тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси ва кетма-кетлиги бир хил бўлган бештагача бакалавриат таълим йўналишларини ҳамда бир вақтнинг ўзида барча таълим шаклларини (кундузги, сиртқи, кечки) танлаш ҳуқуқи берилади;

•    рўйхатдан ўтиш жараёнида танланган бакалавриат таълим йўналишлари устуворлигига қараб дастлаб давлат гранти, кейинчалик тўлов-контракт асосида танловда иштирок этиш имконияти берилади.

Эслатиб ўтамиз, ўтган йили ҳам абитуриентларга бешта йўналишни танлаш имконияти берилганди. Бироқ турли таълим шакллари орасидан йўналишларни танлаш имконияти мавжуд эмасди.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

436

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг