“Jetour'да дунё бўйлаб саёҳат” лойиҳасига старт берилди
Бизнес
−
30 Сентябрь 2023
8222"Jetour'да дунё бўйлаб саёҳат" лойиҳасига старт берилди. Жорий йилнинг 23 сентябрь куни Янги Ўзбекистон боғида лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Маросимда Ўзбекистондаги расмий дилердан Jetour моделларининг исталган бирини харид қилган мижозлар ихтиёрий равишда иштирок этди ва кўнгилочар томошалар, концерт ва презентациянинг гувоҳи бўлди.
Jetour компаниясининг Ўзбекистондаги бошқарув директори Бекпўлат Худойқулов автокарвон йўналиши ҳақида маълумот берди: "Jetour'да дунё бўйлаб саёҳат" лойиҳамиз бугундан бошланди. Лойиҳадан кўзланган мақсад Jetour автомобиллари фақат текис йўлларда эмас, балки барча турдаги йўлларга мўлжалланганини кўрсатиб бериш. Халқимизни шу лойиҳада фаол иштирок эттириш ва "Республика бўйлаб" саёҳатини ташкил этиш. Саёҳат Андижондан бошланиб, водий вилоятлари, Самарқанд, Жиззах, Бухоро, Навоий вилоятларида давом этади ва глобал миқёсдаги "Jetour'да Дунё бўйлаб" лойиҳасига қўшилади. Бу лойиҳа қўшни давлатлар, МДҲ давлатлари ва Европада давом этади. Дунёнинг барча жойида амалга оширилади.
"Лойиҳа доирасида мижозларимиз автомобилларни ҳар хил шароитли йўлларда синаб кўришлари мумкин. Шу билан бирга, эътиборга молик жойларимизни Jetour билан биргаликда саёҳат қилишади", дейди у.
Автокарвон 3 кун давомида Андижон, Фарғона, Наманган, Тошкент, Жиззах, Самарқанд ва Бухоро вилоятларининг кўзга кўринган жойларига ташриф буюрибгина қолмай, автомобилларнинг тоғли, чўлли ва равон йўлларга мослашувчанлигини синовдан ўтказишлари мумкин. Барча қатнашчилар Ўзбекистондаги Jetour ҳайдовчилар клубига аъзо бўлиб, бир марталик мой алмаштириш сертификати ва бошқа совғалар билан тақдирланади.
"Jetour бренди бугун яна бир хайрли ишга қўл урди. Яъни, Jetour автомобилларини сотиб олган харидорлар биргаликда Андижондан Бухорогача бўлган масофани босиб ўтишади. Бу лойиҳадан мақсад Jetour автомобилларининг турли шароитларда қандай ҳаракатланишига гувоҳ бўлиш ва шу бўйича саволларга жавоб олиш учун. Умуман,бу бренд ўзини кўрсатиб улгурган. Лойиҳа яхши натижалар беради, деб ўйлайман. Jetour машиналари жуда яхши, ўзим 2 йилдан бери ҳайдайман. Менга жуда ҳам маъқул", дея фикр билдирди Jetour мижози Салоҳиддин Бўриев.
Jetour билан Ўзбекистон бўйлаб оилавий саёҳат қилинг!
Батафсил маълумот: +998 78 113 03 00
Манзил: Сергели 2-мавзе, 5-метро бекати, “Jetour” автосалони
Ижтомоий тармоқдаги саҳифалар:
Батафсил маълумот учун сайтимизга ташриф буюринг jetouruzbekistan.uz
Telegram каналимизга аъзо бўлинг
Facebook'да дўстларингиз билан бўлишинг
Instagram'да янгиликлардан хабардор бўлинг
YouTube'да бизни кузатиб боринг
Реклама ҳуқуқи асосида
LiveБарчаси