Июнь ойида Мирзиёев Тожикистонга ташриф буюриши кутилмоқда
Жамият
−
22 Апрель 2021
2898Ўзбекистон ва Тожикистон Бош вазирлари Абдулла Арипов ҳамда Қоҳир Расулзода Президент Шавкат Мирзиёевнинг Душанбега ташрифини муҳокама қилади. Бу ҳақда “Спутник” нашри хабар берди.
Маълум қилинишича, Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 24 апрель куни Тожикистонга боради. Ташриф давомида Арипов Хўжандда Тожикистон Бош вазири Коҳир Расулзода билан учрашади.
Хўжандда икки ҳукумат раҳбарлари Ўзбекистон Президентининг Тожикистонга расмий ташрифи, унга тайёргарлик тўғрисида музокара олиб боради.
Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон пойтахти Душанбега ташрифи июнь ойининг биринчи ярмида бўлиши кутилмоқда.
Бундан ташқари, икки мамлакат вазирлик ва идораларининг мутахассислари Бош вазирларга Ўзбекистон ва Тожикистон ўртасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш бўйича ўз ғояларини тақдим этади.
Диёра Абдураҳмонова
LiveБарчаси