Июлнинг иккинчи ҳафтаси қандай об-ҳаво билан бошланади?

Бу қизиқ

image

Кейинги ҳафта қандай об-ҳаво билан бошланиши синоптиклар томонидан маълум қилинди. Бу ҳақда Ўзгидромет хабар берди.

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 10 июлда 35-40 даража иссиқ, 11-12 июлда 37-42 даражада иссиқ бўлади.

Бухоро, Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 10 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 10 июлда 38-43 даража иссиқ, 11-12 июлда 40-45 даражада иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ҳамда Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 10 июлда кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 35-40 даража иссиқ, 11-12 июлда кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 37-42 даражада иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 24-29 даража илиқ, кундузи 10 июлда 38-43 даража иссиқ, 11-12 июлда 40-45 даражада иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 20-25 даража илиқ, кундузи 10 июлда 33-38 даража иссиқ, 11 июлда 35-40 даража иссиқ, 12 июлда эса 37-42 даражада иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, вақти-вақти билан ўзгариб туради, 10 июлда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. 11-12 июлда ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, момақалдироқ пайтида 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат 10 июл кечаси 12-17 даража илиқ, кундузи 23-28 даража илиқ, 11-12 июлда кечаси 17-22 даража илиқ, кундузи эса 25-30 даражада илиқ бўлади.


Мақола муаллифи

Теглар

об-ҳаво Ўзгидромет

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг