Июлда Ўзбекистонга энг кўп сайёҳ қайси давлатдан келгани маълум бўлди
Жамият
−
13 Август 2022
265662022 йилнинг июль ойида 540,7 минг нафар чет эл фуқаролари туристик мақсадларда Ўзбекистонга ташриф буюрган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси маълум қилди.
Қайд этилишича, ушбу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 359,8 минг нафарга ёки 3 бараварга ошган.
Ўзбекистонга туристик мақсадларда энг кўп ташриф буюрган мамлакатлар фуқаролари:
• Қозоғистон – 181,8 минг нафар;
• Тожикистон – 143,4 минг нафар;
• Қирғизистон – 126,3 минг нафар;
• Россия – 61,6 минг нафар;
• Туркия – 6,8 минг нафар;
• Корея – 2,2 минг нафар;
• Германия – 1,5 минг нафар;
• АҚШ – 1,3 минг нафар;
• Исроил – 1,2 минг нафар;
• Ҳиндистон – 1,1 минг нафар;
• Буюк Британия – 1 минг нафар;
• Беларусь – 0,9 минг нафар;
• Франция – 0,8 минг нафар;
• Италия – 0,7 минг нафар;
• Испания – 0,4 минг нафар.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь