Июль ойида ёғ, гўшт ва тухум нархида қандай ўзгариш бўлди?

Жамият

image
0:00
0:00
download

Якунига етган июль ойида Ўзбекистонда озиқ-овқат маҳсулотларининг истеъмол нархлари индекси ўртача 0,9 фоизга пасайди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ҳисоботида қайд этилган.

Ой давомида истеъмол бозоридаги товарлар ва хизматлар 0,2 фоизга, ноозиқовқат маҳсулотлари эса 0,5 фоизга арзонлашиб, хизматлар 0,2 фоизга қимматлашди. 

2021 йилнинг июль ойида асосий озиқ-овқат маҳсулотларидан тухум 4,5 фоизга, кунгабоқар ёғи 0,5 фоизга, янги соғилган хом сут 0,1 фоизга арзонлашган бўлса, мол гўшти 1,1 фоизга, қўй гўшти 1,6 фоизга, товуқ гўшти 1,2 фоизга қимматлашди. 

Шунингдек, жорий йилнинг январь-июль ойида нархлар ошиши бўйича етакчи учликдан ёғ-мой маҳсулотлари, мева ва ёнғоқлар, шакар, қандолат маҳсулотлари ва десертлар ўрин олди.

Қайд этиш керакки, мева ва сабзавотлар орасида нархлар ошиши бўйича йил бошида ҳам, йиллик нисбатда ҳам сезиларли устунлик билан сабзи нархлари етакчилик қилмоқда.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

82

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг