Италян рассомининг шедеври 92 млн долларга сотилди

Маданият-санъат

image

Италиялик уйғониш даври рассоми Сандро Боттичеллининг "Медальонли йигит" асари кимошди савдосида 92 миллион долларга сотилди. 

Манбага кўра, бу рассомнинг суратлари бўйича кимошди савдосидаги янги рекорд ҳисобланади.

Кимошди савдоси Нью-Йоркда Sotheby's аукцион уйи томонидан ўтказилган. 

Асар ХV асрнинг иккинчи ярмида яратилган ва инглиз зодагонлари оиласининг бир неча авлодларига тегишли бўлиб келган. 

Охирги эгаси уни бир миллионга сотиб олган. Энди эса, у деярли 100 баравар кўп нархга сотилган. Харидорнинг кимлиги ошкор этилмаган.

Россия ва МДҲ давлатлари мижозлари билан ишлаш учун масъул бўлган кимошди савдоси ходими ғолиб ставкасини эълон қилган.

Маълумот ўрнида, дунёдаги энг қиммат сурат Леонардо да Винчининг "Дунёнинг халоскори" асари ҳисобланади. 

У 2017 йилда Нью-Йоркдаги кимошди савдосида 450 миллион долларга сотилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Сандро Боттичелли

Баҳолаганлар

75

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

Мавзуга доир янгиликлар