Италиянинг машҳур бренди ҳайвон мўйнасидан фойдаланишдан воз кечди
Олам
−
01 Февраль 2022
3922Италиянинг “Dolce & Gabbana” мода уйи жорий йилдан бошлаб ўз коллекцияларида ҳайвонларнинг мўйнасидан фойдаланмайди. Бу ҳақда “Vogue” журнали хабар бермоқда.
“Биз ҳайвонларнинг мўйнасидан фойдаланиш мумкин бўлмаган янада барқарор келажакка интиламиз”, дейилган “Dolce & Gabbana” баёнотида.
Шу билан бирга, “Dolce & Gabbana” мўйначилар ва бошқа мўйна мутахассислари ўз ишларини йўқотмасликларини ваъда қилмоқда — уларнинг маҳорати эко-мўйнали маҳсулотлар ишлаб чиқариш учун фойдали бўлади.
Маълумот ўрнида, “Armani”, “Gucci”, “Prada”, “Versace” ва бошқа мода уйлари ҳайвонларнинг мўйнасидан фойдаланишдан воз кечган. Ўтган йилнинг декабрь ойида “Elle” журнали энг йирик мода нашрларидан биринчи бўлиб ўзининг фотосессияларида мўйнадан фойдаланмаслигини, шунингдек, мўйнали кийимларни реклама қилишни тўхтатишини эълон қилган.
LiveБарчаси
Исроил ва ҲАМАС келишувга эришди.
15 Январь
Эрон Президенти Марказий Осиёга келди.
15 Январь