Италиялик собиқ футболчи вафот этди

Спорт

image

Футбол бўйича Жаҳон ва Европа чемпионатларининг бронза медали совриндори Жанлука Виалли 58 ёшида вафот этди. Бу ҳақда Виалли яқин вақтгача эксперт сифатида ишлаган Sky Sports телеканали хабар берди.

Телеканал маълумотларига кўра, Жанлука Виалли ошқозон ости бези саратонидан вафот этган. Бу ташхис унга беш йил олдин, яъни 2017 йилда қўйилган. 2020 йилда Виалли 17 ойлик кимётерапия курсидан ўтиб, мураббийлик фаолиятига қайтган. Шундан сўнг собиқ спортчи саратон касаллигини енгишга муваффақ бўлганини, аммо 2021 йилда касаллик қайтганини айтди.

2022 йил охирида унинг аҳволи оғирлашиб, умрининг сўнгги кунларини шифохонада ўтказди.

Маълумот учун, Виалли Италия терма жамоаси ва “Челси” (Англия) ҳужумчиси сифатида ном қозонган. Виаллининг карераси “Кремонезе”, клубида бошланган. Ўз фаолияти давомида Италиянинг “Кремонезе”, “Сампдория» ва “Ювентус” жамоалари шарафини ҳам ҳимоя қилган.

Озода Чориева


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made