Италияга ҳаёт қайтмоқда – айрим дўконларнинг очилишига рухсат берилди
Олам
−
14 Апрель 2020
5877Ҳукуматнинг сўнгги қарорига биноан Италиянинг бир қатор минтақаларида болалар маҳсулотлари, китоб ва парфюмерия билан савдо қилувчи дўконлар очила бошлади.
Бироқ бугун, 14 апрель куни ТАСС мухбирининг хабар беришича, Римда ушбу савдо дўконларининг ҳаммаси ҳам ўз ишини қайта тикламаган ва Италиянинг барча минтақаларида ушбу қарор бир хилда қўлланилмаган. Ломбардиянинг шимолий минтақасида инфекциянинг энг кўп ҳолатлари (тахминан учдан бир қисми) ва барча ўлимлар (тахминан ярми) қайд этилган. Шу сабаб бу ерларда дўконларнинг очилишига рухсат берилмаган. Пойтахтнинг Лацио ва Рим вилоятларида китоб дўконларининг очилиши 20 апрелга қолдирилган. Сардиня оролида бу муддат 26 апрелга кўчирилган.
Ушбу дўконлар очилган жойда маълум чекловлар мавжуд. Яъни, харидор тиббий ниқоб ва бир марта ишлатиладиган қўлқопларсиз у ерга кириши тақиқланади. Савдо қилишда 1,5 метрли масофани сақлаши зарур. Барча сотувчиларда ҳам ниқоб бўлиши шарт.
Бундан ташқари, Римда парфюмерия дўконларидаги савдонинг қайта бошланиши ҳақида эълон қилинди. Аммо уларнинг аксариятида иш вақти ҳали ҳам чекланган ва қаттиқ хавфсизлик қоидалари қўлланилади.
Гарчи болалар кийим-кечакларининг баъзи дўконлари ҳали очилмаган бўлсада, улар ўз фаолиятини қайта бошлади. У ерларда болалар кийим-кечаги билан бир қаторда ўйинчоқлар сотилмоқда. Ушбу савдо дўконларидан фақат кийим-кечак ва болалар гигиенаси буюмларини, шунингдек, қаламлар, ранг бериш китобларини сотиб олиш.
Сўнгги маълумотларга кўра, Италияда коронавирусга 159 516 нафар одам чалинди. 35 435 бемор шифо топган бўлса, 20 456 киши вафот этди.
LiveБарчаси